o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

1-илова. Буйруғ №82

17.04.2010

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2010 йил «___»__________даги

____сонли буйруғига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси ва консультанти туғрисидаги

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий, кенг қамровли, тизим
ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналишларида ҳамда
ижтимоий аҳамиятга молик касалликлар бўйича ССВнинг бош мутахассислари ва консультантлари тайинланади.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва консультантлари вазирликнинг тегишли Бош бошқармаси бошлиғи ва вазирликнинг Бош муассасаси раҳбарининг тавсиясига кўра Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан ўз лавозимига тайинланади ёки вазифасидан озод этилади.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси ва консультанти лавозимига вазирликнинг соҳа бўйича Бош муассасалари раҳбарлари, раҳбар ўринбосари ёки етакчи ходимлари таркибидан юқори малакали, тиббиёт фанлари доктори ёки тиббиёт фанлари номзоди унвонига эга бўлган, ташкилотчилик тажрибаси бор мутахассислар тайинланади.

4. Бош мутахассислар қошида соҳа йўналиши бўйича тегишли мутахассислардан иборат Консультатив кенгаш ташкил этилади. Тиббиёт тизимининг муҳим йўналишларини қамраб олувчи ҳамда уларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар тегишли бош мутахассис қошидаги Консультатив кенгашда муҳокама этилади ва кенгаш тавсиясига биноан кўриб чиқиш ва сўнгги муҳокама учун вазирликнинг тегишли Бош бошқармасига тақдим этилади.

5. Бош мутахассис ва консультант бевосита ССВнинг тегишли Бош бошқармасининг соҳа бўйича мутахассиси билан ҳамкорликда ишлайди ҳамда тегишли Бош бошқарма бошлиғига бўйсунади.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассиси ва консультанти ўз соҳаси бўйича республика аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш, тиббиётга янги даволаш-диагностика услублари ва замонавий фан-техника ютуқларини тадбиқ этиш ҳамда жойларда тегишли тиббий хизмат йўналиши бўйича ҳолатни муҳокама қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти рухсати билан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССББнинг тегишли бош мутахассисларини вазирликнинг Бош муассасаси иштирокида ташкил этиладиган илмий тиббий жамиятлар йиғилишларига таклиф этади. Ушбу йиғилишларда илмий, амалий ва ташкилий-услубий масалалар муҳокама этилади.

II. Асосий вазифалар

7. Соғлиқни сақлаш тизимида истиқболли устувор йўналишлар бўйича комплекс дастурлар ишлаб чиқишда қатнашади;

8. Касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, беморларга
амбулатория-поликлиника ва стационар шароитларида кўрсатилаётган
малакали ва ихтисослашган тиббий хизмат сифати ва унумдорлигини
муттасил оширишга ёрдам беради;

9. Аҳоли соғлиғини ҳимоя қилишнинг махаллий хусусиятлари ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг миллий модели талабларидан келиб чиққан ҳолда тизим ривожланишида иштирок этади;

10. Даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига янги замонавий диагностика ва даволаш стандартларини (усулларини) тадбиқ этиш, соғлиқни
сақлаш тизимининг мавжуд моддий ресурсларидан унумли фойдаланиш
бўйича таклифлар киритади;

11. Атроф муҳитни соғломлаштириш, овқатланишни, меҳнат, турмуш, дам олиш, таълим тарбия бериш шароитларини яхшилаш, эпидемия ва радиация вазияти, атроф муҳитнинг холати ҳамда уларнинг одамлар саломатлигига таъсири хақида, шунингдек гигиена соҳасидаги ва махсус ўтказиладиган бошқа экспертизалар устидан Давлат санитария назоратини ўрнатади.

III. Мажбуриятлар

12. Ўз соҳаси бўйича даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини назорат қилиш, уни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш ва улар ижросини назорат қилиш;

13. Соғлиқни сақлаш тизими куйи органларининг тегишли бош мутахассислари ва консультантлари фаолиятини назорат қилиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;

14. Соҳа бўйича тиббий статистик маълумотлар ва хисоботларнинг
асослилигини ва хаққонийлигини мунтазам равишда шахсан
текшириб бориш ва бу ишга илмий-тадкикот институтлари ва марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари, даволаш-профилактика муассасаларидаги малакали кадрларни жалб этиш;

15. Соғлиқни сақлаш тизимининг куйи босқичлари ва муассасаларида тегишли соҳа бўйича олинадиган тиббий-статистик маълумотларни жамлаш ҳамда вазирликнинг соҳа бўйича Бош муассасаси иштирокида тахлил қилиш ва шу асосида ҳар йили мунтазам таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш. Ушбу маълумотномаларда соҳани ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича аниқ ва асосланган тавсиялар бериш;

16. Тегишли соҳа бўйича Республиканинг барча ҳудудларида даволаш-профилактика муассасаларига амалий ва консультатив ёрдам кўрсатиш;

17. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан
тасдиқланган услубий материалларга ҳамда илмий янгиликлар ва
кашфиётларни амалиётга тадбиқ этиш режаларига асосан уларни даволаш-
профилактика муассасалари фаолиятида қўллаш бўйича таклифлар киритиш
ва ушбу ишларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиш;

18. Тегишли соҳа бўйича вазирликнинг Бош муассасаси иштирокида тиббий кадрлар ва мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича асосланган истиқболли режалар тайёрлаш, уларни амалга оширишни ташкил этиш ва ижросини доимий назорат қилиш;

19. Тегишли соҳа муассасаларининг даволаш-диагностика асбоблари,
шифохона жихозлари, дори-дармонлар ва тиббий ашёларга бўлган йиллик
эҳтиёжини аниқлашни ташкил этиш, уларга йиллик талабномалар тузишда
иштирок этиш, тиббий муассасалар фаолиятида улардан рационал
фойдаланишни назорат қилиш;

20. Вазирликнинг бош бошқарма (департамент)лари ходимлари ва соҳа бўйича вазирликнинг Бош муассасаси билан биргаликда тегишли соҳалар бўйича соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғими муассасалари фаолияти учун даволаш-диагностика стандартлари ва беморлар олиб бориш протоколларини (клиник протоколларни) тайёрлаш ва уларни муассасалар фаолиятига тадбиқ этиш;

21. Асосий дори-дармон воситалари ва тиббий ашёлар рўйхати ва Хаётий зарур дори-дармонлар ва тиббий ашёлар рўйхатини тузишда иштирок этиш, тегишли йўналишдаги даволаш-профилактика муассасалари учун дори-дармонлар формулярлари тузиш ва уларни мунтазам равишда
такомиллаштириш жараёнини ташкил этиш;

22. Аҳолига тиббий ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати бўйича фуқаролардан келаётган шикоятларни ўрганиш, уларнинг келтириб чиқарувчи сабабларини аниқлаш, камчиликларни бартараф этиш бўйича барча зарур тадбирларни ташкил этиш;

IV. Ҳуқуқлар

23. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ССББ бошлиқлари, Соғлиқни сақлаш тизимининг қуйи органлари раҳбарлари олдига:

- аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, дори-
дармонлар, тиббий ашёлар ва бошқа моддий-техника ресурсларидан
унумли фойдаланиш,

- тегишли бош мутахассислар (консультантлар) фаолиятини таҳлил этиш
натижасида уларни рағбатлантириш ёки жазолаш, зарур бўлган ҳолларда ушбу бош мутахассислар ва консультантларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;

24. Илмий тадқиқот институтлари ва марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари Илмий Кенгашларида ахолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, соғлиқни сақлаш муассасаларига амалий-услубий ёрдамни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокамасида иштирок этиш ва тегишли таклифлар киритиш;

25. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли аттестация комиссиялари таркибида (комиссия раиси, раис муовини ёки комиссия аъзоси сифатида) фаолият кўрсатиш;

26. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли аттестация комиссиялари қароридан норозилик ёки шикоятлар бўйича хулосалар бериш.

V. Ишни ташкил этиш

27.Бош мутахассислари ва консультантлари ўз фаолиятларида
«Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш туғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги Низомга ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа меъёрий хужжатларига ҳамда ушбу Низомга асосланади.

28. Бош мутахассислар ва консультантлар иш фаолияти вазирликнинг бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ, соҳа бўйича ихтисослаштирилган тиббий марказлар, ИТИ ва бошқа ДПМ билан хамкорликда амалга оширилади.

29.Республика аҳолисига кўрсатилаётган тегишли соҳа бўйича тиббий хизмат ҳақидаги йиллик таҳлилий маълумотни режали равишда ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар ва зарурат бўлганда тезкор маълумот сифатида тегишли Бош бошқармага тақдим этилади.

30. Бош мутахассислар ва консультантларнинг самарали меҳнатлари ҳамда Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қўшган хиссаларини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияномасига кўра мутахассисларнинг асосий иш жойидан иш хақининг 50% ҳисобидаги қўшимча маблағ ажратилиши кўзда тутилади.

VI. Жавобгарлик масаласи

31. Бош мутахассислар ва консультантлар томонидан ушбу Низом талабларини бузиш қонунда тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


Номер документа:  1
Дата принятия:  22.03.2010
Источник:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг
Дополнительно:  Буйруғ №82 «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош мутахассислари ва консультантларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» / Илова. Буйруғ №82CCВнинг бош муассасалари ва бош мутахасислари рўйҳати

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2024 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 200-92-22
Fax.: +998 (71) 200-92-22
e-mail:
info@mednetsoft.uz