o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги N 71-II-сонли “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги қонуни

14.06.2011

ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни,

ЎзР 04.04.2006 й. ЎРҚ-28-сон Қонуни,

ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонуни

I. Умумий қоидалар (1-6-моддалар)

II. Амалга ошириш учун лицензиялар талаб қилинадиган

фаолият турлари (7-9-моддалар)

III. Лицензиялар (10-12-моддалар)

IV. Лицензиялашни амалга ошириш (13-27-моддалар)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

2-модда. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Асосий тушунчалар

4-модда. Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан

тартибга солиш

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

лицензиялаш соҳасидаги ваколатлари

6-модда. Лицензияловчи органларнинг ваколатлари

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

2-модда. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Фаолиятнинг баъзи бир турларини лицензиялашнинг ўзига хос жиҳатлари қонун билан белгиланади.

Ушбу Қонун товарларни (ишларни, хизматларни) экспорт ва импорт қилишни лицензиялашда, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишда, шунингдек комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси (франшизинг тўғрисидаги шартнома) бўйича юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);

фаолиятнинг лицензияланаётган тури - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури;

лицензиялаш - лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси;

лицензия талаблари ва шартлари - фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи;

лицензияловчи органлар - қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар;

лицензия даъвогари - лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этган юридик ёки жисмоний шахс;

лицензиат - фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

лицензия шартномаси - фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома;

лицензиялар реестри - берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи.

4-модда. Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан

тартибга солиш

Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

лицензиялаш соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

лицензияловчи органларни ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини белгилаш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лицензиялар реестрини юритиш тартибини белгилаш;

фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига лицензияловчи органларнинг риоя этишларини назорат қилиш;

лицензиялашнинг айрим турларини амалга ошириш.

6-модда. Лицензияловчи органларнинг ваколатлари

Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради:

фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш;

қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;

лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар риоя этишини назорат қилиш;

лицензияларни қайта расмийлаштириш;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш;

лицензияларнинг амал қилишини тугатиш;

лицензияларни бекор қилиш;

лицензиялар реестрини юритиш.

Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок этишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


Номер документа:  71-II
Дата принятия:  25.05.2000

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2017 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz