o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида низом

21.07.2012

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “12”07

201 сонли буйруғига 1-илова

Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида

Низом

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Умумий ўрта таълим негизида ўқитиш мудцати уч йил бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимининг мажбурий мустақил тури ҳисобланади ва "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга опгарилади..

2. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари тизими ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мақсади ва вазифаларини амалга ошириш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт- шароитларни таъминлайдиган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларидан иборат буяади.

Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга; ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.

3. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари юридик шахслар ҳисобланади, қонун ҳужжатларида белгйланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўз уставига, мустақил балансига, Молия вазирлигинииг Ғазначилигида ва унинг худудий бўлинмаларида шахсий ҳисоб рақамларига (давлат таълим муассасалари учун), ҳйсоб-китоб рақамларига, ўз номи кўрсатилган муҳрга, бурчакли штампга ва бланкларга эга бўлади,

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг устави қонун хужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

4. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун хужжатларига мувофиқ давлат ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг муассислари бўлиши мумкин.

Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қонун ҳужжатларида белгйланган тартибда жисмоний ва нодавлат юридик шахслар томонидан ташкил этилади.

II. Ўрта махсус, касб-хунар таълнмининг мақсади ва вазифалари

5. Ўқувчиларни соҳа бўйича пухта, табақалаштирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал камол топишини ва уларнинг қобилиятлари ва касбларга мойиллигига мувофиқ равишда танлаган мутахассисликларни эгаллашини таъмнилаш ўрта махсус, касб-хунар таьлимининг мақсади ҳисобланади

6. Қуйидагилар ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг вазифалари ҳисобланади:

умумтаълим мактаблари 9-синфларини битирувчиларнинг сифатли мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълимидан фойдаланишини таъминлаш,

шахснинг изчил интеллектуал, маданий ва маънавий-ахлоқий камол топишга бўлган эҳтиёжини қондириш;

ёшларни миллий ғояларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мустақил дунёқарашга ва фикрлашга эга бўлган маънавий бой ва ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш;

ўқувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириши ёки танлаган касб ва ихтисосликка мувофиқ меҳнат фаолияти билан шугулланиши учун уларнинг юқори даражада сифатли билимлар олищини ва касбий тайёргарлигини таъминлайдиган давлат таълим стандартлари доирасида умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга ошириш;

иқтисодиёт тармоқларини, маъмурий-ижтимоий соҳани зарур йўналишдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига эга бўлган кадрлар билан энг юқори даражада таъминлаш.

III.Ўрта махсус, касб-қунар таълимини шакллантириш ва фаолият курсатишининг умумий шарт-шароитлари

7. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари худудларнинг демографик, ижтимоий-иктисодий ва географик шароитларини, меҳнат бозорининг тегишли соҳа мутахассисларига булган; талабини, уларни ўқувчиларнинг асосий яшаш жойларига мумкин қадар яқин жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бошқа жойлардан келган ўқувчилар учун, имкониятга қараб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари қузурида уларни оиласидан алоқида яшаши учун етарли уй-жой- маиший шароитлар билан таъминлайдиган ётоқхоналар ташкил этилади.

Академик лицейлар ва касб-хунар коллежларида ўқитиш уч йил муддат билан, кундузги шаклда амалга оширилади.

8. Академик лицей давлат таълим стандартига мувофиқ ўрта махсус маълумот беради, гуманитар ва табиий-илмий йўналишлар бўйича интенсив интеллектуал ривожланишни, соҳа бўйича пухта табақалаштирилнан ўқитишни таъминлайди.

Академик лицейларда ўқитиш олий таълим муассасалари бакалавриата талабаларининг салоҳиятли контингентный шакллантиришга йўналтирилган.

Академик лицейларга ўқишга киришда ўқувчилар ўз имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда гуманитар ёки табиий-илмий таълим фанлари ва курсларини пухта ўзлаштириш йўналишини ихтиёрий равишда танлайдилар.

Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълимнинг узвийлигини яхшилаш мақсадида давлат академик лицейлари ўзаро муносабатлари уларнинг уставларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинадиган соҳага оид олий таълим муассасаларига биркитилади.

Соҳа бўйича пухта, табақалаштирилган ҳолда ўқитиш учун тегишли олий таълим муассасалари академик лицей, устидан патронатни амалга ошириши мумкин.

9. Касб-ҳунар коллежи Давлат таълим стандарта доирасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими беради, ўқувчиларнинг касбий мойилликлари, маҳорати ва кўникмаларининг пухта ривожланишини, танланган касблар бўйича мутахассисликларнинг кенг кўламига эга бўлишини таъминлайди.

Касб-ҳунар коллежлари мутахассисяар тайёрлашнинг тури ва соҳасидан келиб чиқан ҳолда классификация қилинади.

Касб-қунар коллежларида касбий тайёргарлик йўналишлари республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлаш, касблар ва мутахассислюслар йўналишлари классификаторига мувофиқ белгиланади.

Касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлаш сони ва касб-қунар коллежлари соҳасини қайта ўзгартириш имконияти меқнат бозорининг у ёки бу соха кадрларига бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Иқгисодиёт тармоқлари ва маъмурий-ижтимоий соҳанинг кадрларга бўлган талабини энг юқори даражада таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, зарур соҳа ва таълим даражаси бўйича кадрлар тайёрлашни тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.

Касб-ҳунар коллежида таълим ва касб-ҳунар дастурларини бажариш корхоналар ва касб-ҳунар коллежлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик асосида амалга оширилади.

Касб-ҳунар коллежлари учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тармоқ вазирликлари, идоралари, иқтисодий барқарор корхоналар орасидан васийлар аниқпанади, улар иш берувчилар билан шериклик муносабатлари ривожлантирилишини таъминлайдилар, ўқувчиларнинг корхоналарда, муассасаларда ишлаб чиқариш 1 амалиётини ташкил этишга, кейинчалик битирувчиларни ишга жойлаштиришга, шунингдек касб-ҳунар коллежларининг моддий-техник ва ресурс базасини мустаҳкамлашга, ўқувчилар ва ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашадилар.

Имкониятлари чекланган ўқувчиларни ўқишда ва касб-ҳунарни эгаллашда тенг имкониятлардан фойдаланишини таъминлаш учун имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари ташкил эталади.

Мамлакатимизда спортнинг олимпиада ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт ва спорт резерви соҳасида юқори малакали ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш мақсадида олимпиада резерви коллежлари ташкил этилади.

Ривожланган ўқув-методик ва моддий-техник базага, юқори малакалиўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими мастерларига эга бўлган етакчи касб- ҳунар коллежлари негизқда узоқ жойлардаги соҳага оид касб-ҳунар коллежлари орасидан филиалларга эга бўлган бирлашган (базавий) касб-ҳунар коллежлари ташкил этилади.

Бирлашган коллежларнинг филиаллари, қоидага кўра, маъмурий марказлар ва йирик шаҳарлардан узоқда жойлашган, мутахассислар тайёрлашнинг соҳа йўналиши буйича ўхшаш бирлашган коллежга эга бўлган касб-ҳунар коллежлари орасидан танланади.

Ўқувчиларни соҳа бўйича пухта, табақалаштирилган, касбга йўналтирилган ҳолда ўқитиш, уларнинг интеллектуал камол топишини, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбияланишини таъминлаш мақсадида ҳарбий академик лицейлар ташкил этилади.

Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини, олимпиада резерви коллежларини, бирлашган (базавий) касб- ҳунар коллежларини ва уларнинг филиалларини, ҳарбий академик лицейларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш шарт-шароитлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан белгиланади.

10. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ва ходимларига ижтимоий кафолатлар, қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар қонун ҳужжатлари, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси устави билан белгиланади.

11. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини лицензиялаш ва аккредитация қилиш қонун ҳужжатларйда белгиланган тартибда амалга оширилади

IV. Ўқувчиларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш

12. Шаҳарлар ва туманлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг умумий параметрлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, умумтаълим мактаблари 9-синфлари битирувчиларининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланади.

Ўртв махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, тайёрлаш йўналишлари йа мутахассисликлар бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.

13. Ўқувчиларни ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш 9 йиллик умумий ўрта таълим негизида, умумтаълим мактабини тамомлаганлик тўгисида давлат намунасидаги шаҳодатномалар асосида, уларнинг академик лицей ёки касб-хунар коллежида ўкиш йўналишини ихтиёрий танлашини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 июндаги 109-сон қарори билан тасдиқяанган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва расмийлаштиришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.

V. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмуни

14. Уқувчилар, ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглари таркиби, иш берувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчилар) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.

15.Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида:

умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини бажариш уч йил ўқитиш мобайнида амалга оширилади;

ўқувчилар ўқитиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналиши бўйича эса - бўлимларга бирлаштирилади;

гуруҳларни тўлдириш, қоидага кўра, 30 нафаргача ўқувчилар доирасида белгиланади, ўкувчиларнинг ўқув юкламаси ва бошқа ўқув-тарбия жараёнини рационализациялаш масалалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартига мувофиқ аниқланади;

ўқув йили 2 семестрга бўлинади, ўқувчилар учун ҳар бир ўқув йилида жами камида 10 ҳафта ва кўпи билан 12 ҳафта давом этадиган таътиллар белгиланади.

16. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари Давлат таълим стандарта билан белгиланадиган қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:

умумтаълим дастурлари - академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари

учун;

ўқитиш фанлари за йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган, соҳага оид таълим дастурлари ва ихтисослаштирилган дастурлар - академик лицейлар учун;

ўқитиш йўналишлари бўйича умумтехника касб-хунар дастурлари ва махсус дастурлар - касб-ҳунар коллежлари учун.

Имкониятлари чекланган шахслар учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази томонидан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўрта махсус, касб-хунар таълими махсус дастурлари ишлаб чиқилади.

17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилиш қуйидаги рейтинг назорат тартиб-қоидалари амалга оширилишини назарда тутади:

жорий назорат - сўровлар, семинарлар, назорат ишлари ва тестлари тарзида билимлар, махоратлар ва кўникмаларни текшириш;

оралиқ назорат - семестр тугагач ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангач имтиҳонлар, тестлар, синовлар, курс ва малака ишлари шаклида амалгй оширилади;

якуний назорат - академик лвдейда ва касб-хунар коллежида ўқитиш тугагач давлат аттестацияси - имтиҳонлар, тестлар, малакавий ишлар, диплом лойиҳаларини ҳимоя қилиш шаклида амалга оширилади.

18. Ўқитиш курсини тамомлаш якунлари бўйича, рейтинг назорат ва аттестацияси натижалари асосида ўқувчини навбатдаги курега ўтказиш ёки ўқитишнинг такрорий йилига қолдириш туғрисида қарор қабул қилинади. Ўқувчини курсдан-курсга ўткзиш ёки ўқитишнинг такрорий йилига қолдириш ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаси директорининг буйруғи билан амалга оширилади. Курсдан-курсга шартли равишда ўисазишларга йўл қўйилмайди.

19. Ўқувчиларни ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасининг бир типидан бошқасига ўтказиш, ўқишга тиклаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

20. Ўқувчиларни ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида ўқитиш касб-ҳунар таълимининг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

касб-хунар коллежлари ўқувчиларининг корхоналарда тизимли асосда ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек иш берувчиларни ўқув жараёнига, тармоқ таълим стандартларини ва ўқув қўлланмаларини ишлаб чиқишга жалб этиш;

илмий-тадқиқотлар натижаларини янги ахборот ва педагогкк техцолагияларни ўзлаштириш учун экспериментам майдончалар ташкил этиш орқали ўқув-тарбия жараёнига жорий этиш;

ўкитишни ташкилотларда ишлабчиқариш мсҳнати билан қўшиб олиб борща, касб-ҳунар коллежларида қўшма ишзлаб чиқаришлар ташкил этиш, ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиётидан ўтиш учун базалар билан таъминлаш асосида малакали кадрларни тайёрлаш ва тарбиялашнинг дуал тизимини ривожлантириш;

адохида мутахассисларни, ўқув гуруҳларини мақсадли тайёрлашни молиялаштиришда, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техника ва ресурс базасини мустаҳкамлашда, шунингдек таълим муассасаларини замонавий анжомлар, аппаратуралар ва ускуналар билан жиҳйшйода, академик лицейлар ўқувчиларига амалий билимлар олиши учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини беришда корхоналар, ташкилотлар ва бошқа иш берувчиларнинг ихтиёрий (ёки тузилган шартномалар асосида) қатнашиши;

21. Давлат ва нодавлат ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг ўқувчилари давлат таълим стандартига мувофиқ қўшимча таълим хизматлари олиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини бошкаришда унинг уставида белгйланган шаклда қатнашиш ҳуқуқига эгадирлар.

22. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига:

Давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ:

академик лйцейлар учун - таълим йўналиши ихтисослиги бўйича фанлар;

касб-ҳунар коллежлари учун - ўрта махсус, касб-хунар таълими касблари ва мутахассисликлар тайёрлаш йўналишлари классификаторларига мувофиқ малака даражаси, эгалланган касб ва унга қўшимча мутахассисликлар кўрсатилган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.

Дипломларга ўзлаштирилган умумтаълим ва махсус (касбий) фанлар (курслар), соатлар ҳажми ва улар бўйича баҳолар (рейтинг), шунингдек битирувчининг умумий рейтинги ваякуний давлат аттестацияси натижалари кўрсатилган холда киритма варақча илова қилинади.

23. Давлат аттестациясидан ўтмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига таълим даражасига ва такрорий давлат аттестациясига 3 йил мобайнида талаб қўйилмайдиган ишга жойлашиш ҳуқуқини берадиган ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасини тамомлаганлик тўгрисидаги маълумотнома берилади.

24. Академик лицей ва касб-хунар коллежини тамомлаганлик тўгрисидаги диплом олий таълим муассасасига кириш ёки эгалланган билимларни меҳнат фаолиятида амалга оширищ ҳуқуқини беради.

25. Касб-хунар коллежи манфаатдор вазирликлар ва идоралар, иш берувчилар, меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари билан қамкорликда пулли- контракт асосида:

а) ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлмаган шахсларни умумтаълим мактабларининг 11-синфлари битирувчилари касбий тайёргарликка эга бўлишлари учун ўрта махсус, касб-хунар таълими дастурлари бўйича;

б) иккинчи мутахассисликни олишни хохдовчи ўрта махсус, касб-хунар маълумотли шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дастурлари бўйича ўқитиши мумкин (бўш ўқув майдонлари, зарур ресурс таъминоти ва ўқитувчи кадрлар мавжуд бўлган тақдирда).

VI. Касб-хунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг ташкилий тамойиллари

26. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан бандлигига кўмаклашиш касб-ҳунар коллежлари, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, меҳнат ва аҳоли бандлиги органлари, васийлар, тармоқ вазирликлари, идоралари, корхоналарининг биргаликдаги саъй-хэракатлари билан амалга оширилади.

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан бандлигига кўмаклашиш:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, ўқувчилар ва иш берувчилар ўртасида белгйланган тартибда уч томонлама шартномалар тузиш;

янги иш ўринлари яратиш ишларйни ташкил этишда шаҳар аҳамиятига эга бўлган ва бошқа йирик корхоналар йштирокида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун иш ўринларининг касбий таркибини аниқлаш;

иш берувчиларни ва касб-хунар коллежлари битирувчиларини жалб этган

ҳолда иш ўринларининг мунтазам ярмаркаларини ўтказиш;

битирувчиларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда кўмаклашиш мақсадида улар учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг худудий органлари иштирокида бизнес-лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва ўзини узи иш билан банд этиш даражасини ошириш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;

битирувчилардан у ёки бу йўналишда фойдаланиш бўйича имтихон олувчи профессионал комиссиялар, васийлар, бошқа иш берувчиларнинг тавсияларини бериш;

битирувчиларни ишга жойлаштиришга йуналтирилган бошқа чора- тадбирларни амалга оширишга дойр тадбирларни бажариш йули билан амалга оширилади.

27. Касб-ҳунар коллежлари, ўқувчилар ва иш берувчилар ўртасидаги уч томонлама шартномаларни тузиш, қайта тузиш ўқувчилар таълим олишининг бутун даври жараёнида, шунингдек оралиқ ва давлат аттестацияси якунлари бўйича амалга оширилиши мумкин.

28. Битирувчиларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш олий таълим муассасаларига кирган, мамлакат ташқарисига чиқиб кетган, меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисида тиббий хулосага эга бўлган, қонун ҳужжатларида назарда тутилгаи бошқа узрли сабаблар бўйича контингент истисно этилган ҳолда ҳар бир қасб-ҳунар коллежи, қар бир туман ва шаҳар, аниқ эгаллаган касб бўйича амалга оширилади.

29. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тўғрисидаги ахборот қонун хужжатларида белгиланган муддатларда ўрта махсус, касб-хунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан статистика органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига такдим этилади.

VII. Педагог кадрлар

30. Белгиланган талабларга мувофиқ тегишли олий маълумотга эга бўлган шахслар академик лицейлар ва касб-хунар коллежларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Суднинг қарори билан ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида ишлаши тақиқланган шахсларнинг уларда ищлашига йўл қўйилмайди.

31. Профессор-ўқитувчи ва муҳандис-педагоглар таркибини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

32. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар таркибининг ўқув-педагогик юкламаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белшланади.

33. Уқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлар бўйича) бошқа ўқитувчилар ўрнида ишлаши тартиби тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади.

34. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар таркибини даврий аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

35. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари маъмурияти ўқитувчилар ва муҳандислар-педагогларнинг педагогик, касбий ва психологик маҳоратини доимий такомиллаштириш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун жавоб беради.

36. Ўқитувчилар ва муҳандис-педагоглар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун қужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда амалга оширилади.

VIII. Ўрта махсус, касб-хунар таълимини бошқариш

37. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига ташкилий ва ўқув- методик раҳбарлик қилиш, давлат таълим стандартининг ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув, таълим ва касб-ҳунар дастурларини бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан амалга оширилади.

Тармоқ вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотларнинг касб-ҳунар коллежлари икки томонлама бўйсунишда бўладилар.

Тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларини моддий ва молиявий таъминлайдилар, ўқувчиларда касбий ва амалий кўникмаларни шакллантирадилар, битирувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётидан ўтицш учун базалар билан таъминлаш, уларни ишга жойлаштириш ва тайёрлашнинг эгалланган ихтисослиги бўйича улар меҳнатидан фойдаланиш масалаларини ҳал этадилар.

38. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади. Директор ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради,

39. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларида ўрта махсус, касб- хунар таълими муассасаси директори хузурида коллегиал орган ҳисобланган педагогик кенгашлар ташкил этилади.

Педагогик кенгашнинг функциялари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси уставида белгиланади.

40. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тармоқ вазирликлари, идоралари, маҳаллий давлат ҳокимията органлари, қонун ҳужжатлари ва устав асосида иш кўрувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллйрини уз ичига оладигай васийлик кенгашлари тузилади.

IX. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мол-мулки ва молия-хужалик фаолияти

41. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ўзининг молия- хўжалик фаблиятини бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини молиялаштириш қонун хужжатларида белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджета маблаглари;

тасарруфида ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг маблағлари;

пулли таълим хизматлари курсатишдан, илмий-педагогик, ишлаб чиқэриш фаолиятидан ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларииинг уставда қайд этилган вазифаларига мувофиқ бўлган ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларидан олинган даромадлар;

хайрия эҳсонлари ва қонун ҳужжатларида тақиқданмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

42. Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолияти:

муассисларнинг маблаглари;

нодавлат ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун тўланадиган тўлов;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий эҳсонлари ва мақсадли бадаллари, васийларнинг маблаглари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Нодавлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахолар томонидан тўланадиган тўлов миқдори шартномада белгиланади ва қонун ҳужжатларида белгйланган тартибда тўланади.

43. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ходимларининг иш ҳақи, сифатли фаолият учун уларни рагбатлантириш миқдори ва иш ҳақига бошқа қўшимча ҳақлар қонун ҳужжатларига ва уставларга мувофиқ белгиланади.

44. Давлат ўрта махсус, касб-қунар таълими муассасасининг мол-мулки унинг тезкор бошқарувида бўлади ва улардан фақат уставда қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг устахоналари, лабораториялари ва бошқа объектларининг жиҳозланганлиги жиҳозлашнинг намунавий нормативлари билан белгиланади.

Давлат ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасининг объектлари за мол-мулкидан ўқув жараёни даврида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасининг мол-мулкидан самарали ва мақсадга йуналтирилган тарзда фойдаланилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаси раҳбари тўлиқ жавоб беради.

45. Нодавлат ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасасини моддий- техник таъминлаш муассислар томонидан, давлат таълим муассасалари учун Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи намунавий нормативлардан паст бўлмаган микдорларда амалга оширилади.

46. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси молия ва гатистика ҳисоботини юритади ҳамда уни қонун ҳужжатларқца белгйланган уддатларда тегишли органларга тақдим этади.

47. Давлат ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг молия -хужалик фаолиятини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли эганлар томонидан амалга оширилади.

X. Ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ўқув машгулотларига қатнашиши

48. Ўрта махсус, касб-х,унар таълими муассасалари ўқувчиларининг ўқув ашғулотларига қатнашиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган матлардан ташқари, мажбурий ҳисобланади.

49. Ўқувчиларнинг ўқув машгулотларига қатнашиши ва ўқитувчиларга юкламани самарали тақсимлашйй назорат қилйш учун бир ййлда камида икки марта (ўқув семестрлари тугаллангандан кейин) даврий мониторинг ўтказилади.

50. Мониторинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари жойлашган жой бўйича ташкил этиладиган Идоралараро махсус гуруҳлар томонидан (кейинги ўринларда махсус гуруҳ деб аталади) амалга оширилади, уларнинг таркиби ва раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

51. Ўқувчиларнинг ўқув машгулотларига қатнашиши мониторинга:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан қар ойда 5- кундан кечикмай умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига тақдим этиладиган ахборот;

ўрта махсус, касб-хунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳисобот даври учун махсус гуруҳларга тақдим этиладиган умумлаштирилган ахборот;

махсус гуруҳлар томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёки алоҳида олинган ўкув гуруҳларида ўтказиладиган режали ва танлаб текширишлар асосида олиб борилади.

Тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгарлик тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорига юкланади.

52. Махсус гуруҳ томонидан белгйланган жадвал буйича ўтказиладиган текширишлар якунларига кўра ўқувчиларнинг ўқув машгулотларига қатнашиши даражаси 90 фоиздан паст эканлиги аниқланган ўрта махсус, касб- ҳунар таълими муассасаларида:

кейинги 3-5 кун мобайнида давоматнинг қўшимча текширишлари

ўтказилади;

ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши рейд текширишлари йўли билан бир йилда камида икки марта кўшимча равишда ўрганилади, ўрганиш асосида ўкувчиларнинг машғулотларга қатнашмаслиги сабаблари ўрганилади.

Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши даражаси 70 фоиздан пастии ташкил этадиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида махсус гуруҳ томонидан доимий асосда давомат мониторинга амалга оширилади.

53. Уқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши мониторингини амалга ошириш мақсадида ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-хунар таълими маркази томонидан белгиланаднган шакл бўйича Ўқувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши мониторинга дафтари (кейинги ўринларда Мониторинг дафтари деб аталади) юритилади.

Мониторинг дафтари қатъий ҳисобот бериладиган хужжат ҳисобланади. Мониторинг дафтарида акс эттирилган ахборотнинг ишончлилиги учун тегишли махсус гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.

Мониторинг дафтарига режали ва танлаб текширишлар давомида махсус гуруҳ томойидан аниқланган маълумотлар, шу жумладан ўтказилган режали ёки танлаб текширишлар санаси ва вақги, ўкув гуруҳи рақами, ўқув фанининг номи, ўқитувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, рўйхат бўйича ўкувчилар сони, машғулотда ҳозир бўлган ўкувчиларнинг амалда мавжудлиги, сабаблари кўрсатилган ҳолда машғулотда қатнашмаганлар рўйхати киритилади. Аниқланган маълумотлар махсус гуруҳнинг раҳбарлари ва ўрта махсус, касб- хунар таълими муассасасининг директори имзолари билан тасдиқланади.

54. Мониторинг якунлари бўйича:

махсус гуруҳлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари билан биргаликда ўкувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши даражасини ошириш, кам сонли ўқув гурухдарини бирлаштириш, ўқитувчиларнинг юкламасини ўзгартириш ҳисобига бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш бўйича таклифлар ва тавсияларни тайёрлайдилар ҳамда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига киритадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

ўкувчиларнинг ўкув машгулотларига қатнашмаслиги, қонун хужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, сабабларининг олдини олувчи шарт-шароитлар яратиш;

ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини (тарификациями) тегишли равишда

қисқартирган ҳолда кам сонли ўқув гурухдарини бирлаштириш;

ўқитувчиларнинг ўкув юкламаси (тарификацияси) қисқариши муносабати билан тегишли ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиш тадбирларини амалга ошириш бўййча қўшма қарор қабул қилинади.

XI. Якунловчи қоидалар

55. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш хуқуқига эга.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳонун ҳужжатларида белгиланган т^тибда хорижий фуқароларни ўқитиши мумкин.

56. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини қайта ташкил этиш, ёки тугатиш, қоидага кўра, ўкув йили тамом бўлгандан кейин амалга оширилади, бунда тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими худудий бошқармасига ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан келишилган ҳолда ўқувчилар бошқа ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларига ўтказилганлиги учун жавобгарлик юкланади.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил “12” 07

201- сонли буйруғига 2-илова

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари рўйхати

1.Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-хунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 204-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5- сон, 18-модда) вақарорга 1-илова.

2.Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистан Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2007 йил 7 июлдаги 139-сон қарори (Вазирлар Маҳкамасининг "Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-хунар коллежлари фаолияти тугрисида" 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори).

3.Вазирлар Маҳкамасининг иҲарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида" 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 7-модда) 7- банди ва қарорга 6-илова.

4.Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўгрисида" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 5-банди (Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тугрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари).



Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz