o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйрук №171 "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порта- лига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотларини тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида"

01.06.2009

«Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотларини тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сонли «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

ТАСДИҚЛАЙМАН:

1. Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими томонидан жойлаштириш учун ахборотларни тақдим этиш тўғрисидаги Низомини 1-иловага мувофиқ.

2. Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими томонидан жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатини 2-иловага мувофиқ;

БУЮРАМАН:

1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сонли «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги қарори сўзсиз ижро этилиши таъминлансин.

1.2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқарма бошлиқларига, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқлари ҳамда республика миқёсидаги тиббиёт муассасалари раҳбарларига:

1.2.1. Ҳар бир бошқарма, ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари ҳамда республика миқёсидаги тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари «Ҳукумат портали»га жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар учун шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин;

1.2.2. Буйруқнинг 2-иловасида кўрсатилган «Интернет» тармоғида Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукумат портали»га вазирлик томонидан жойлаштириладиган ахборотлар иловага асосан кўрсатилган муддатларда вазирликнинг матбуот котибига тақдим этилиши таъминлансин.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Матбуот котиби Ф. Санаев «Интернет» тармоғида Ўзбекистон Республикасининг «Ҳукумат портали»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилаётган ахборотларга Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишга масъул этиб тайинлансин;

2.1. Вазирлик томонидан Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотларни 1-илова асосида кўрсатилган муддатларда Вазирлар Маҳкамасининг ахборот тизимлари бўлимларига топшириш таъминлансин.

Мазкур буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


ВАЗИР                                                                          А.И. ИКРАМОВ


Номер документа:  №171
Дата принятия:  01.06.2009
Дополнительно:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил «1» июндаги «171» -сонли буйруғига 1-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил «1» июндаги «171» -сонли буйруғига 2-илова

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz