o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss
Авторизация
Логин:
Пароль:
Регистрация
Забыли свой пароль?

Подписка на рассылку

Комбустиология

Комбустиология

ВРАЧЛАР УЧУН КОМБУСТИОЛОГИЯ

МУТАХАССИСЛИГИ БЎЙИЧА АТТЕСТАЦИЯ САВОЛЛАРИ

1. Тери ва унинг функциялари.

2. Тери қоплами структураси.

3. Куйиш жарохатлари этиологияси ва классификацияси.

4. Куйиш жарохати диагностикаси.

5. Куйган яра чуқурлигини аниқлашнинг объектив ва субъектив усуллари.

6. Куйган яра чуқурлигини аниқлашнинг инструментал усуллари.

7. Куйиш жарохати майдонини аниқлаш усуллари.

8. Куйиш касаллиги даврлари.

9. Куйиш шоки. Патогенези, клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

10. Енгил куйиш шоки. Клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

11. Оғир куйиш шоки. Клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

12. Ўта оғир куйиш шоки. Клиникаси, диагностикаси ва даволаш.

13. Куйиш шоки оғирлигини аниқлаш критерийлари.

14. Куйиш шокига хос бўлган клиник-лаборатор белгилар.

15. Куйиш жарохати оғирлигини аниқлашнинг прогностик кўрсаткичлари.

16. Куйган беморнинг шокдан чиққанлиги критерийлари.

17. Куйиш жарохатлари майдони бўйича классификацияси.

18. Куйиш жарохатларининг этиологик фактор бўйича классификацияси.

19. Куйган яра чуқурлигини аниқлашда термометрия усулини қўллаш.

20. Куйиш шокида ўтказиладиган инфузион терапия принциплари.

21. Куйган беморларда ўтказилаётган инфузион терапия адекватлиги критерийлари.

22. Куйиш шокида ўтказиладиган инфузион терапия препаратларининг сифат бўйича нисбати.

23. Куйиш жарохати олган болаларда куйиш шокида ўтказиладиган инфузион терапиянинг ўзига хос томонлари.

24. Куйиш жарохати олган катта кекса ва қариялик ёшидаги беморларда куйиш шокида ўтказиладиган инфузион терапиянинг ўзига хос томонлари.

25. Куйган беморларни комплекс даволашда адекват оғриқсизлантириш усуллари.

26. Куйган беморларда инфузион терапия миқдорини аниқлаш.

27. Куйган беморларни этапли даволаш принциплари.

28. Фавқулодда ҳолатларда шошилинч комбустиологик ёрдамни ташкил этиш принциплари.

29. Термик куйиш жарохатлари. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

30. Куйиш жарохатида биринчи тиббий ёрдам.

31. Иссиқ суюқликлардан термик куйиш. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

32. Комбинацияланган термик куйишлар. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

33. Электржарохат. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

34. Кичик кучланишли токдан электржарохатлар. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

35. Юқори кучланишли токдан электржарохатлар. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

36. Электр куйишлар классификацияси.

37. Электр куйишлар клиник кечувининг ўзига хос томонлари.

38. Электр куйишларни хирургик даволаш усуллари.

39. Электржарохатлар классификацияси.

40. Электр токининг одам организмидан ўтиш йўллари («ток халқаси»).

41. Электр токидан жарохатланишнинг вариантлари.

42. Электр токининг жарохатловчи таъсири механизми.

43. Электр жарохатда кузатиладиган умумий ўзгаришлар.

44. Электр токидан жарохатланишнинг маҳаллий белгилари.

45. Радиацион нурдан куйиш. Клиникаси, даволаш.

46. Терининг кимёвий куйишлари.

47. Кислоталардан кимёвий куйиш. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

48. Ишқорлардан кимёвий куйиш. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

49. Куйган беморларга биринчи ва шошилинч ёрдам кўрсатилаётган вақтда энг кўп учрайдиган хатоликлар.

50. Этиологик факторни эътиборга олган ҳолда куйган беморларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос томонлари.

51. Куйиш жарохати оғирлигини эътиборга олган ҳолда куйган беморларга биринчи ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос томонлари.

52. Техник электр токидан жарохат олган беморларга биринчи ва шошилинч ёрдам.

53. Кимёвий куйиш жарохати олган беморларга биринчи ва шошилинч ёрдам.

54. Бош чаноғи мия қисми суяклари остеонекрозлари классификацияси.

55. Бош чаноғи мия қисми суяклари остеонекрозлари. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

56. Катта бўғимлар суяклари остеонекрозлари. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

57. Куйган яраларни маҳаллий даволаш.

58. Куйган яраларни маҳаллий консерватив даволаш принциплари.

59. Куйган яраларни ферментатив тозалаш усули, усулни қўллашга кўрсатмалар.

60. Куйиш жарохати юз сохасида жойлашган ҳолларда маҳаллий даволашнинг ўзига хос томонлари.

61. Куйиш жарохати қўл панжасида жойлашган ҳолларда маҳаллий даволашнинг ўзига хос томонлари.

62. Куйган яраларни маҳаллий даволашда қўлланиладиган антибактериал препаратлар.

63. Замонавий яра қопламалари.

64. Яра қопламалари классификацияси.

65. Биологик яра қопламалари.

66. Синтетик яра қопламалари.

67. Куйган беморларни хирургик даволаш усуллари.

68. Хирургик некрэктомия усуллари классификацияси.

69. Хирургик некрэктомия ўтказишга кўрсатма ва қаршиликлар.

70. Кимёвий некрэктомия ўтказишга кўрсатма ва қаршиликлар.

71. Кимёвий некрэктомия учун қўлланиладиган препаратлар.

72. Декомпрессив фасциотомия. Кўрсатмалар.

73. Декомпрессив некротомия. Кўрсатмалар.

74. Чуқур куйиш жарохатларини хирургик даволаш. Кўрсатма ва қаршиликлар.

75. Куйиш жарохатида оператив амалиётлар босқичлилиги ва хажмини аниқлаш.

76. Некрэктомия ўтказишнинг ўзига хос томонлари.

77. Тери қоплами бутунлигини тиклаш йўллари.

78. Бош чаноғи мия қисми суяклари остеонекрозларини хирургик даволаш.

79. Бош чаноғи мия қисми суяклари остеонекрозларига эрта диагноз қўйиш усуллари.

80. Куйиш касаллиги. Куйиш касаллиги даврлари.

81. Ўткир куйиш токсемияси. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

82. Куйиш касаллиги токсемия давридаги асоратлар.

83. Ошқозон-ичак тракти стресс яралари (Курлинг яраси). Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

84. Куйиш касаллиги токсемия даврида учрайдиган қорин бўшлиғи ўткир хирургик касалликлари.

85. Куйиш касаллиги. Септикотоксемия даври. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

86. Куйиш касаллигида трансфузион терапия принциплари.

87. Септик шок. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

88. Куйиш касаллиги септикотоксемия даврида учрайдиган асоратлар.

89. Куйиш сепсиси. Диагностикаси, клиникаси, даволаш.

90. Сепсис муаммосига замонавий қарашлар. Классификацияси.

91. Куйиш сепсисига хос бўлган клиник-лаборатор белгилар.

92. Куйиш сепсисда антибактериал терапияни қўлланилиши.

93. Куйиш касаллигида иммунокоррекцияловчи терапия усуллари.

94. Куйганларни даволаш бўлимларида нозокомиал инфекция муаммоси.

95. Куйишдан озиш. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

96. Оғир куйиш жарохати олган беморларда нутритив терапия принциплари.

97. Куйиш энцефалопатияси. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

98. Токсик пневмония. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

99. Токсик гепатит. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

100. Токсик нефрит. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

101. Токсик анемия. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

102. Токсик гипопротеинемия. Патогенези. Клиникаси. Даволаш.

103. Куйиш касаллиги токсемия ва септикотоксемия даврларида полиорган етишмовчилик.

104. Куйиш касаллиги реконвалесценция даври кечувининг ўзига хос томонлари.

105. Куйиш жарохати асоратлари бўлган беморлар консерватив реабилитацияси усуллари.

106. Куйиш жарохати асоратлари бўлган беморлар хирургик реабилитацияси усуллари.

107. Чуқур куйиш яраларини оператив даволаш.

108. Чуқур куйиш яраларини консерватив даволаш.

109. Некрэктомия усулларини муддати, хажми ва чуқурлиги бўйича классификацияси.

110. Эрта хирургик некрэктомия ва бир вақтни ўзида аутодермопластика ўтказишга кўрсатмалар.

111. Вақтинчалик яра қопламаларини қўллашга кўрсатмалар.

112. Катта майдонли чуқур куйиш жарохатларида тери дефектини тиклаш усуллари.

113. Тери қопламини тиклашнинг биотехнологик усуллари.

114. Тери қопламини тиклашнинг комбинацияланган усуллари.

115. Аутодермопластика турлари.

116. Термик куйиш жарохатларини даволашда алло- ва ксенотрансплантация усулларини қўллаш.

117. Оғир куйиш жарохати олган беморларни комплекс даволашда экстракорпорал детоксикация усулларини қўллаш.

118. Экстракорпорал детоксикациянинг турли усулларини қўллашга кўрсатмаларни аниқлаш.

119. Куйган беморларда яра жараёни кечувининг ўзига хос томонлари.

120. Куйиш жарохатида диагнозни тузиш.

121. Куйган ярани даволаш усуллари.

122. Куйган ярани даволашнинг очиқ усули.

123. Куйган ярани даволашнинг ёпиқ усули.

124. Аутодермопластика учун олинган донор майдонлари яраларини даволаш.

125. Тери қоплами бутунлиги тиклаш усуллари классификацияси.

126. Термоингаляцион жарохат. Классификацияси.

127. Термоингаляцион жарохат. Патогенези. Диагностикаси. Клиникаси. Даволаш.

128. Термоингаляцион жарохат диагностикаси.

129. Ёниш маҳсулотлари билан захарланиш.

130. Ис гази билан захарланиш. Диагностикаси. Клиникаси. Даволаш.

131. Куйиш жарохатида оғриқсизлантириш.

132. Яра инфекцияси профилактикаси ва даволаш.

133. Оғир куйиш жарохати олган беморларда пневмония профилактикаси ва даволаш.

134. Куйган беморларда ошқозон-ичак трактидан қон кетиши профилактикаси ва даволаш.

135. Оғир куйиш жарохати олган беморларни даволашда экстракорпорал детоксикация усулларини қўллаш.

136. Куйган беморларда шокка қарши терапиянинг умумий принциплари.

137. Совуқ уриши. Патогенези. Диагностикаси. Клиникаси. Даволаш.

138. Организмнинг умумий совуқ қотиши. Диагностикаси. Клиникаси. Даволаш.

139. Куйган беморларни комплекс даволашда экстракорпорал детоксикация усулларини қўллашга кўрсатмалар.

140. Физиогемотерапия усуллари (қонни томир ичида лазер билан нурлантириш), қўллашга кўрсатмалар.

141. Куйиш жарохати асоратлари.

142. Куйиш касаллиги асоратлари профилактикаси.

143. Куйиш жарохати асоратлари реабилитацияси принциплари.

144. Куйиш жарохати асоратларида реконструктив-тиклаш операциялари.

145. Куйишдан кейинги чандиқларни даволашда физик усулларни қўллаш.

146. Куйиш жарохатидан кейин чандиқ ҳосил бўлишининг эрта профилактикаси.

147. Куйишдан кейинги чандиқларни медикаментоз даволаш.

148. Куйишдан кейинги чандиқлар ва контрактураларни эластик босувчи боғламлар билан даволаш.

149. Куйиш жарохати асоратларини даволашда санатор-курорт усулларини қўллаш.

150. Куйишдан кейинги чандиқларни даволашда бальнеологик усулларни қўллаш.

Ситуацион масалалар

1. Куйганларни даволаш бўлимига 56 ёшли бемор алангадан I-II-IIIАБ ст. S-40 (25)% т.ю. термик куйиши жарохати билан келиб тушди. Анамнезидан: келишидан 1 соат олдин бензин ёниб кетиши натижасида алангадан куйиш жарохати олган. Келганида тана харорати 35,7ºС. АҚБ – 130/80 мм.сим.уст. Пульс – 98 марта 1 минутда, периферик артерияларда қониқарли тўлалик ва тарангликда.

Бирламчи диагнозни тузинг. Ушбу беморга текширув ва даволаш режасини тузинг.

2. Куйганларни даволаш бўлимига 25 ёшли бемор «I-II-IIIАБ даражали S-60 (15)% тана юзасини термик куйиши. Оғир даражали шок» диагнози билан келиб тушди. Шокка қарши терапия ўтказила бошланганидан кейин 6 соат ўтгач беморда ошқозон-ичак трактидан қон кетиши кўринишидаги асорат кузатиляпти.

Қандай даволаш-диагностика тадбирларини ўтказиш зарур?

3. Беморнинг ёши 28 да. I-II-IIIА даражали 55% тана юзасида куйиш жарохати, куйиш шоки клиникаси билан келиб тушган. Кислота-ишқор баланси ҳолати текширилганида ВЕ - 15 мэкв/л, рН – 7,29.

Куйиш шокини даволаш тадбирларига қўшимча қандай препаратлар киритиш зарур?

4. Комбустиологик реанимация бўлимига 20 ёшли бемор алангадан I-II-IIIАБ даражали S-55 (20)% тана юзасини куйиши жарохати билан келиб тушди. Анамнезидан: келишидан 2 соат олдин ёнғин вақтида алангадан куйиш жарохати олган.

Ушбу беморда куйиш шоки оғирлигини аниқлашда қайси асосий критерийларни эътиборга олиш керак?

5. Комбустиологик реанимация бўлимига 24 ёшли бемор «Электржарохат. Икки қўлларининг I-II-IIIАБ-IV-даражали электр куйиши. S-8 (5)% т.ю.» диагнози билан келиш тушди. Локал статус: икки қўллари панжаси кафт юзасида электр токи «белгилари» бор. Қўлнинг букувчи юзаси – тирсак бўғими олд томонида IIIАБ даражали куйиш яралари бор. Билак ва қул панжасида шиш, юмшоқ тўқималар таранглигини ошиши бор. А.radialis устида пульсация аниқланиши қийин.

Сиз қандай тактика тутасиз?

6. Куйганларни даволаш бўлимига 42 ёшли бемор «алангадан юзи, бўйни, танаси, икки қўл-оёқларини I-II-IIIАБ даражали термик куйиши. S-50 (25)% т.ю. Термоингаляцион жарохат I-даражали. Оғир даражали шок» диагнози билан келиб тушди.

Қандай анамнестик ва объектив маълумотлар ушбу беморда термоингаляцион жарохат борлиги хақида гувохлик бериши мумкин?

7. Куйганларни даволаш бўлимида 1 ёш 6 ойлик бола II-IIIАБ даражали S-18 (IIIБ-10)% т.ю. термик куйиши билан даволаняпти. Жарохатдан кейинги 12-суткада яраларида қуруқ некротик струп ҳосил бўлиши кузатиляпти. Беморнинг умумий аҳволи стабил оғир. Лаборатор анализлари кўрсаткичлари норма чегарасида.

Ушбу беморда некрэктомиянинг қайси усулини қўллаш мақсадга мувофиқ?

8. куйганларни даволаш бўлимига 27 ёшли бемор II-IIIАБ даражали S-25 (IIIБ-8)% т.ю. термик жарохати билан келиб тушди. стационар даволанишнинг 3-суткасида беморнинг куйган яраларида плазморреянинг камайиши ва маҳаллий яллиғланишни кучайиши кузатиляпти.

Яра жараёни фазасини эътиборга олган ҳолда бу беморнинг куйган яраларини маҳаллий даволашда қайси препаратларни қўллаш зарур?

9. Алангадан I-II-IIIАБ даражали, умумий майдони 35% тана юзасини эгаллаган, чуқур куйиш майдони 20% тана юзасига тенг бўлган 12 ёшли беморда жарохатдан кейинги 5-суткада яралари сатхида қуруқ некротик струп ҳосил бўлиши кузатиляпти.

Ушбу беморни хирургик даволашнинг оптимал усулини кўрсатинг.

10. 6 ёшли боланинг ўнг қўли ноаниқ бўлган суюқликдан кимёвий куйган. Яра юзаси жигарранг тусли некротик қатлам билан қопланган. Бу қатламда тромбозга учраган томирлар кўриниб турибди. Оғриқ сезиш қобилияти йўқ.

Юқорида кўрсатилганлар асосида жарохатловчи кимёвий агент тури ва жарохат чуқурлигини аниқланг.

11. 83 ёшли бемор сульфат кислотасининг концентрацияланган эритмасидан I-II-III-даражали кимёвий куйиш жарохати олган. Куйиш майдони 8% тана юзасига тенг. Жарохатдан кейинги 12 суткада яра сатхи қаттиқ консистенцияли некротик струп билан қопланган.

Ушбу беморда некрэктомиянинг қайси усулини қўллаш мақсадга мувофиқ?

12. I-II-IIIА даражали 65% тана юзаси куйган 17 ёшли беморда куйиш касаллигининг ўткир токсемия даврида тана хароратини 38,5-39ºС гача кўтарилиши, энцефалопатия, галлюцинация, хансираш, титраш кузатиляпти. Анализларида: Нв-96 г/л, эрит.-3,2, лейкоцит-11,7, СОЭ-40 мм/соат, қон зардобидаги умумий оқсил миқдори-52,6 г/л, мочевина-7,5 ммоль, креатинин-0,019 ммоль, ўрта молекулали пептидлар миқдори-0,682 шартли бирлик. Суткалик диурез миқдори-950,0.

Ушбу беморни комплекс даволашда қайси қўшимча усулни қўллаш зарур?

13. Иссиқ суюқликдан I-II-IIIА даражали 20% тана юзасида термик куйиш жарохати бўлган 5 ёшли бемор куйганларни даволаш бўлимида 12 суткадан бери даволаняпти. Беморда тана харорати кўтарилиши, уйқу ва иштахани бузилиши, ланжлик кузатиляпти. Куйган яраларида йиринг бор. Беморга комплекс даволаш муолажалари давом эттирляпти. Куйган яра бактериологик текшируви натижалари: St.Aureus ва Ps.Aeruginosae чиққан. Қон бактериологик текшируви натижалари: Ps. Aeruginosae чиққан.

Ушбу беморни даволашда антибиотик танлаш тактикасини аниқланг?

14. Бемор алангадан I-II-IIIА даражали 35% тана юзасида куйиш жарохати олган. Куйган яралари юзи, бўйни, танасини олд томонида жойлашган. Юзи ва бўйнида юмшоқ тўқималари шиши аниқланади. Нафас олиши оғиз ва бурун орқали қийинлашган, шовқинли. Бурун катаклари туклари жизғанак бўлган.

Ушбу беморга тўлиқ клиник диагноз қўйиш учун қайси қўшимча диагностик тадбирлар ўтказилиши лозим?

15. 42 ёшли беморнинг 5% тана юзасида чуқур куйиш яралари бор. яралари ўнг оёғида – болдирининг орқа томонида жойлашган. Куйган яралари қуруқ, тўқ жигарранг тусли некротик струп билан қопланган. Жарохатдан кейинги 5-суткада беморга хирургик некрэктомия операцияси режалаштириляпти.

Хирургик даволашнинг қайси усулини қўллаш мақсадга мувофиқ.

16. Куйганларни даволаш бўлимига иссиқ суюқликдан танаси, икки қўллари ва оёқларида I-II-даражали 45% тана юзасида куйиш жарохати бўлган 8 ойлик бола келиб тушди. Локал статуси: куйган яралари танасини олд ва икки ён томонлари, икки оёқлари сони ва икки қўллари билак сохаларида жойлашган. Гиперемия ва шиш фонида эпидермис кўчган жойлар аниқланади. Яралари сатхи қизғиш тусда, плазморрея аниқланади. Сезиш қобилияти сақланган.

Сизнингча ушбу беморда маҳаллий даволашнинг қайси усулини қўллаш керак?

17. I-II-IIIА даражали S-55% тана юзасида термик куйиш жарохати бўлган 15 ёш беморда жарохатдан кейинги 15-суткада гипертензия, олигурия, марказий веноз босимнинг кўтарилиши, қонда креатинин ва ва мочевина миқдорини ошиши, шишлар кузатиляпти.

Ушбу ҳолатда куйиш касаллигининг қайси асорати юзага келган?

18. Куйганларни даволаш бўлими қабулхонасига каустик сода эритмасидан I-II-III даражали 15% тана юзасида куйиш жарохати бўлган 12 ёшли беморни олиб келишди. Жарохатни 2 соат олдин олган.

Ушбу беморга бринчи ёрдам кўрсатиш қоидаси қандай?

19. 78 ёшли беморда куйиш жарохатининг умумий майдони 50% тана юзасига, шундан чуқур куйиш майдони 35% тана юзасига тенг. Хамрох касалликлари: юрак ишемик касаллиги ва гипертония касаллиги.

Ушбу беморда кимёвий некрэктомия ўтказиш учун салицил кислотаси мазининг керакли концентрацияси ва бир вақтни ўзида салицил мазини қанча куйиш майдонига қўйиш мумкинлигини аниқланг.

20. 3 ёшли 35% тана юзасида – юзи, бўйни, танаси ва икки қўлларида термик куйиш жарохати бор. Ўткир куйиш токсемияси клиникаси кузатиляпти.

Куйиш касаллигининг ушбу даврига қандай клиник белгилар хос?

21. Куйганларни даволаш бўлимига 2 ёшли болани олиб келишди. Анамнезидан: келишидан 1,5 соат олдин бола қаровсиз қолган вақтида қайноқ сув ичиб юборган. Гиперсаливация, қайт қилиш, товушининг хириллаши кузатиляпти.

Бу беморга туғри диагноз қуйинг ва керакли хажмдаги даволаш тадбирларини кўрсатинг.

22. Куйганларни даволаш бўлимида 19 ёшли бемор алангадан I-II-IIIАБ даражали S-35 (13)% тана юзасида термик куйиш билан стационар даволаняпти. Беморнинг куйган яраларида некротик тўқималар кўчиб, енгил қонайдиган яра юзаси очиляпти.

Куйган яралардаги кўриниш ҳақидаги маълумотни эътиборга олиб беморда куйиш касаллигининг қайси даври кечяпти дейиш мумкин?

23. 56 ёшли беморда 45% тана юзасида термик куйиш жарохати бор. Анамнезидан: 10 йилдан бери 12 бармоқли ичак яраси касаллиги билан оғрийди. Вақти-вақти билан стационарда даволанади.

Ушбу беморга ошқозон-ичак трактидаги бузилишларни олдини олиш мақсадида қандай тадбирларни ўтказиш зарур?

24. Куйганларни даволаш бўлимига 38 ёшли бемор «Электржарохат. Икки қўллари ва оёқларини I-II-IIIАБ-IV-даражали электротермик куйиши. S-30 (IIIБ-IV-даража 12)% т.ю. Франк индекси – 54 бирлик. Шок II-даражали» диагнози билан келиб тушди. Беморнинг икки қўллари билагида чуқур циркуляр куйиш майдонлари бор.

Ушбу беморда хирургик даволашнинг тўғри тактикаси қандай?

25. 32 ёшли бемор куйганларни даволаш бўлимига электржарохат билан келтирилган. Куйган яралари бошнинг тепа сохаси ва икки қўлларида жойлашган. Жарохатдан кейинги 15-суткада беморга ўтказилаётган кечиктирилган некрэктомия вақтида бошининг тепа сохасида остеонекроз майдони очилди. Бу дефект майдони 10 х 20 см. Рентгенография ўтказилганида суякнинг кортикал қаватида ўзгариш аниқланади. Беморда операциядан кейинги даврда бош оғриши, анизокория ва тана хароратини кўтарилиши кузатиляпти.

Бу беморга диагностиканинг қайси усулини қўллаш зарур?

26. 32 ёшли бемор куйганларни даволаш бўлимига электржарохат билан келтирилган. Куйган яралари бошнинг тепа сохаси ва икки қўлларида жойлашган. Жарохатдан кейинги 15-суткада беморга ўтказилаётган кечиктирилган некрэктомия вақтида бошининг тепа сохасида остеонекроз майдони очилди. Бу дефект майдони 18 х 30 см. Рентгенография ўтказилганида суякнинг кортикал қаватида ўзгариш аниқланади. Рентгеноденситометрияда шу майдонда суяк тўқимаси минерализацияси камайиши аниқланади.

Ушбу беморга хирургик даволашнинг тўғри тактикасини аниқланг?

27. Комбустиология бўлими қабулхонасига 19 ёшли бемор «Иссиқ суюқликдан икки қўллари ва танасини I-II-IIIА даражали термик куйиши. S-26% т.ю. Франк индекси-26 бирлик» диагнози билан келтирилган.

Ушбу кўрсатиладиган биринчи ёрдам ўз ичига нималарни олади?

28. Комбустиология бўлими қабулхонасига 1 ёшли бола иссиқ суюқликдан икки қўллари ва оёқларида I-II-IIIА даражали термик куйиш жарохати билан келтирилди.

Кичик ёшдаги болаларда куйиш жарохати майдонини аниқлашнинг ўзига хос томонлари нималардан иборат?

29. Комбустиология бўлимида 23 ёшли бемор «Ўнг думбаси ва сонини IIIБ даражали термик контакт куйиши. S-5% т.ю. Франк индекси-15 бирлик» диагнози билан стационар шароитда даволаняпти. Жарохатдан кейинги 7-суткада беморнинг яраларида тўқ жигарранг тусли қуруқ некротик струп ҳосил бўлган. Струп остидаги тўқималар билан махкам бириккан.

Ушбу беморни хирургик даволашнинг тўғри тактикасини кўрсатинг.

30. Комбустиология бўлимига 52 ёшли бемор 1% тана юзаси - икки оёқлари бармоқларини I-II-III-даражали совуқ уриши, умумий совуқ қотиш билан келтирилди. Объектив: умумий аҳволи ўрта оғир. Хуши ўзида. Қўл-оёқлари совуқ. Тана харорати 35,2ºС. АҚБ – 100/60 мм.сим.уст. Пульс – 62 марта 1 минутда. НС – 16 марта 1 минутда. Ўпкалари устида аускультатив кам сонли қуруқ хириллашлар эшитилади. Рентгенологик текширувда ўпка кўринишининг кучайиши, ўпка илдизлари кенгайиши аниқланади.

Ушбу беморга бирламчи ихтисослашган ёрдамнинг тўғри тартибини кўрсатинг.

31. Комбустиологик реанимация бўлимига 3 ёшли бола «Иссиқ суюқликдан юзи, бўйни, танаси, икки қўллари ва оёқларини I-II-IIIА даражали термик куйиши. S-50% т.ю. Франк индекси-50 бирлик. Шок III-даражали» диагнози билан госпитализация қилинган.

Бу беморга жарохатнинг 1-суткасидаги инфузион терапия хажмини аниқланг.

32. I-II-IIIА даражали 35% тана юзасида термик куйиш жарохати бўлган 6 ёшли болада, жарохатдан кейинги 5-суткада умумий аҳволининг ёмонлашиши, тана хароратини фебрил кўрсаткичларгача кўтарилиши, анемия, лейкоцитоз, танаси ва куйган яралари сатхида аста секин геморрагик суюқлик билан тўлувчи, тарқалувчан хусусиятли кам сонли папулалар ҳосил бўлиши кузатиляпти.

Ушбу беморда куйиш касаллигининг қайси асорати юзага келган?

33. Куйганларни даволаш бўлимига жарохат олганидан кейин 8 сутка ўтгач, 17 ёшли бемор II-IIIАБ даражали 45 (IIIБ-15)% тана юзасида термик куйиш жарохати билан келиб тушди. Беморнинг яраларида колликвацион некроз майдонлари бор.

Ушбу беморнинг яраларида қуруқ некротик струп ҳосил бўлиши учун маҳаллий даволашда қандай препаратларни қўллаш зарур?

34. 28 ёшли бемор комбустиологик реанимация бўлимига I-II-IIIАБ даражали, умумий майдони 45% т.ю., чуқур куйиш майдони 15% тана юзасига тенг бўлган термик куйиш жарохати билан келтирилган. Бемор келганидан кейин 48 соат ўтгач унинг шок ҳолатидан чиққанлиги ва куйиш касаллиги ўткир токсемия даври бошланганлиги констатация қилинди.

Бу ҳолатда қайси параметрларга асосланиб беморнинг шокдан чиққанлиги аниқланди?

35. I-II-IIIАБ даражали 40 (IIIБ-10)% тана юзасида термик куйиш жарохати бўлган 38 ёшли беморда токсик пневмония клиникаси кузатиляпти.

Куйиш касаллиги ушбу асорати юзага келишига қайси патогенетик факторлар сабаб бўлади?


Возврат к списку


Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz