o`zb   рус   eng
Медицинский портал Узбекистана
 Победитель интернет фестиваля национального домена 2013
Главная Поиск Обратная связь Карта сайта Версия для печати rss

Подписка на рассылку

Буйруғ № 590 Мухр, штамп ва бланкалар устидан назоратни кучайтириш тўғрисида

17.04.2010

OZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI RLIGI

БУЙРУҒИ

2006 й. «29»декабардан                                                                                                                           №590

Тошкент

Мухр, штамп ва бланкалар

устидан назоратни

кучайтириш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни яхшилаш, улар устидан назоратни кучайтириш, муассасаларда ишлатилаётган мухр, штамп ва барча хилдаги бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатиш бўйича назоратни кучайтириш мақсадида.

Т а с д и қ л а й м а н:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида «Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатиш хақида»ги Низомини. (1-илова)

2. «Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатилиши»ни назорат қилувчи ишчи гуруқ тартибини.

(2-илова)

3. Мухр ва штампларни ҳисобга олиш тартибини. (3-илова)

4. Бланкаларни ҳисобга олиш тартибини. (4-илова)

Б у ю р а м а н:

1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бош бошқарма бошлиғи, вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари, Тошкент тиббиёт академияси, тиббиёт институтлари ректорлари ҳамда уларнинг филиаллари, тиббиёт коллежларининг директорлари, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларининг раҳбарлари ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачларига:

1.1«Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатиш хақида»ги Низом ижро ва ахборот учун қабул қилинсин.

1.2 «Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатиш хақида»ги чиқарилган мазкур буйруғ билан барча маъсул ҳодимлар таништирилсин.

1.3 «Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва ишлатиш хақида»ги Низомга асосан барча мухр, штамплар маҳсус бўлим орқали рўйҳатдан ўтказилсин ва улар устидан назорат ўрнатилсин.

1.4 Компьютерлардан чиқарилаётган барча бланкалардан фойдаланиш тақиқлансин.

2. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси бошлиғи С.С.Махмудхўжаевга;

2.1. Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, ишлатиш ва улар устидан назоратни кучайтириш мақсадида юритиладиган назорат журналлар билан таъминлаш учун маблағ ажратилиши кўзда тутилсин.

3. Маъмурий-хўжалик бошқармаси бошлиғи И.И.Железнякга;

3.1 Мухр, штамп ва бланкаларни ҳисобга олиш, сақлаш, ишлатиш ва улар устидан назоратни кучайтириш мақсадида юритиладиган назорат журналлар билан керакли миқдорда таъминлансин.

3.2 Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги бланкаларни ҳисобга олиш мазкур низомга асосан амалга оширилсин ва улар устидан назорат ўрнатилсин.

Ушбу буйруқни назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

ВАЗИР                                                                                                           Ф.Ғ.Назиров

Номер документа:  590
Дата принятия:  29.12.2006
Дополнительно:  Приложение №1 к приказу №590 от 29.12.2006г. / Приложение № 2 к приказу №590 от 29.12.2006г. / Приложение №3 к приказу №590 от 29.12.2006г. / Приложение № 4 к приказу №590 от 29.12.2006г.

Последние события

Реклама

Реклама на сайте

Rambler's Top100         MedLinks - Вся медицина в Интернет                 Яндекс.Метрика
Сертифицированный партнёр 1с-Битрикс

Copyright © WWW.MED.UZ - Медицинский портал Узбекистана, 2005-2018 
Все права защищены. Вся информация, размещённая на данном веб-сайте, предназначена только для
персонального использования и не подлежит дальнейшему воспроизведению и/или распространению
в какой-либо форме, иначе как с письменного разрешения компании MedNetSoft

Контакты:
Tel.: +998 (71) 267-00-77
Fax.: +998 (71) 267-00-77
e-mail:
info@mednetsoft.uz